Камондан отиш. Спортчиларимиз Туркия очиқ чемпионатида иштирок этмоқдалар
Ads

Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Туркияда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказаётганликлари ҳақида хабар қилгандик. Ушбу йиғин доирасида мерганларимиз Туркия очиқ чемпионатида ҳам иштирок этмоқдалар. Мусобақада 200 нафардан ортиқ спортчи қатнашмоқда. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда. 

Баҳсларда Сардор Рустамов, Зокиржон Гафуров, Жамшид Содиқов, Мунира Нурманова, Зиёдахон Абдусатторова, Камола Юнусова каби спортчиларимиз ўз имкониятларини синовдан ўтказмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинлари 29 декабрга қадар давом этади.