Камтар клуби “Бавария”нинг юлдузли таркибидан футболчи олади

Англия премьер-лигасининг ўртамиёна клубларидан ҳисобланган “Вест Хэм” ёзги трансферлар вақтида юлдуз даражасидаги футболчини харид қилишга бел боғлади.

Лондонликлар жорий мавсумни муваффақиятли ўтказмоқда ва айни пайтда премьер-лигада бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

“Вест Хэм” Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи тўртинчи ўринда бораётган “Челси”дан атиги уч очкога ортда қолмоқда. Бу жамоа келаси мавсум Еврокубокларда қатнашиши мумкинлигини инобатга олиб, таркибини кучайтиришга ҳаракат қилади.

Ана шу мақсадда “Ветс Хэм” раҳбарияти “Бавария” ярим ҳимоячиси Корентен Толиссони Лондонга кўчириб келмоқчи. Улар тез орада трансфер бўйича Бундеслига чемпиони билан музокара бошлайди.

26 ёшли Толиссо жорий мавсумда 14 та учрашувда иштирок этиб, битта гол уришга муваффақ бўлди. Франциялик футболчи “Бавария”нинг асосий таркибига киришга қийналаётгани боис, жамоасини ўзгартириши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!