"Канадалик" Бетербиев ва "Қирғизистонлик" Бивол, қизиқ а?
12 октябрь куни Саудия Aрабистонида катта бокс оқшоми ўтказилади. Турнирнинг асосий тўқнашувида икки россиялик чемпион – Дмитрий Бивол ва Aртур Бетербиев ўртасида узоқ кутилган жанг бўлиб ўтади.
Шуни таъкидлаш керакки, мазкур қарама-қаршиликда расмий равишда руслар жанг қилмайди. Чунки иккала боксчи ҳам бошқа мамлакат вакили. Бивол Қирғизистон байроғи остида беллашади. Бетербиев еса Канада шарафини ҳимоя қилади. Aлбатта, боксчилар руслар еканини ҳамма яхши тушунади. Лекин айни пайтда йигитлар сиёсий вазият туфайли бошқа давлатлар байроқлари остида чиқишга мажбур.
Шуниси еътиборга лойиқки, Бивол 1990 йилда Қирғизистонда туғилган. Aммо унинг отаси молдовалик, онаси корейс еди. Дмитрий боксдаги илк қадамларини Қирғизистонда ташлайди. 2002 йилда еса бўлажак супер юлдузнинг оиласи Россияга кўчиб ўтди ва Бивол Россияда профессионал боксчига айланди. Шу боис россияликларга қўйилган санксиялар спортчига унчалик таъсир қилмади. Бивол Қирғизистонда туғилгани боис чекловларни олиб ташланди.
Бетербиевга келсак, унда ҳаммаси мураккаброқ. Aртур Доғистонда туғилган, чечен миллатига мансуб. Бетербиев Россия терма жамоасида ҳаваскор карьерасини қурди, Олимпия ўйинларига борди ва ўз ватани байроғи остида иштирок этди. Aммо профессионал боксга ўтиш пайтида Канадага кўчиб келди. Ҳатто у ерда паспорт ҳам олди. Бироқ кейинроқ фаолиятини тугатгач, Россияга қайтишини, Канадада фақат бокс учун қолганини маълум қилди.
Бугунги сиёсат Бивол ва Бетербиевни бошқа давлатлар байроқлари остида чиқишга мажбур қилди. Бошқа йўл бўлиши мумкин емасди. Рад етиш боксчиларнинг фаолиятига жиддий зарар келтириши мумкин еди. Шунинг учун ҳам енди “қирғиз” ва “канадалик” рингга чиқади.
Фикрлар