Канадалик мухлислар Ўзбекистон терма жамоасига баҳо берди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Канадага қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Курашларга бой ва жанговор руҳда кечган баҳсда вакилларимиз 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди.
Учрашувдан сўнг Канада футболига ихтисослашган нашрлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида ижобий фикрлар билдиришди.
— Ўзбекистон биринчи бўлимда Канада учун жиддий муаммо туғдиргани таъкидланди.
— Канадалик мухлислар ҳисоб ўйиндан кўра осонроқ кўринганини қайд этишди.
— Кўпчилик Элдор Шомуродовнинг ҳаракатларини алоҳида эътироф этди. У гол урмаган бўлса-да, Канада ҳимоячилари учун хавф туғдиргани айтилди.
— Ўзбекистоннинг ҳимоядаги тартибли ўйини ва қарши ҳужумлардаги хавфли ҳаракатлари ижобий баҳоланди.
— Айрим мухлислар Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида айрим рақиблар учун ноқулай жамоага айланиши мумкинлигини таъкидлашди.
— Шунингдек, Канада терма жамоаси иккинчи бўлимда захирадан тушган футболчилар ҳисобидан устунликка эришгани қайд этилди.
Sportsnet, Waking The Red, Canadian Soccer Daily ва Reddit платформасидаги Канада футбол мухлислари муҳокамалари.

Фикрлар