Канчельскис: Сергеев Дзюбанинг ўрнини боса олади

“Навбаҳор” жамоасининг собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис “Крилья Советов” ҳужумчиси Иван Сергеевнинг “Зенит”га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

- Тез орада Сергеев ўзини қандай кўрсата олишига гувоҳ бўламиз. Унинг “Зенит”га ўтиши эътиборга молик воқеа. Тушунишимча, у “Зенит”да Артём Дзюбанинг ўрнини босиши керак бўлади.

Энг асосийси, Сергеев ўзининг энг яхши сифатларини намоён эта олишидир. “Зенит”га гап йўқ. Улар ўзлари истаган ҳар қандай футболчини исталган вақтда ўз сафига қўшиб олишга қодир. Улар бошқа клублар каби арзон ўйинчи қидирмайди. Ҳужумчи масаласида уларда муаммо бўлмайди, - деди Канчельскис.

Премьер-лигада дастлабки мавсумини ўтказаётган Иван Сергеев “Крилья Советов” таркибида 18 та учрашувда олтита гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!