Канчельскиснинг Андижонда "Металлург" ўйинини кузатганига Шипилов қандай муносабат билдирди?

Хабарингиз бор, кеча “Металлург” клуби Coca-Cola Cуперлигасининг 5-турида Андижонга сафар қилиб, навбатдаги муҳим ғалабасини қўлга киритди.

Шунингдек, ушбу учрашувни бевосита “Соғлом авлод” стадионида “Навбаҳор” клуби бош мураббийи Андрей Канчельскис ҳам кузатиб боргани ҳақида хабар бергандик. Чунки 6-турда “Металлург” айнан “Навбаҳор”ни қабул қилади. Шу боисдан наманганликлар устози бўлажак рақибининг ўйинини жонли равишда ўрганиб чиқишга қарор қилганди.

Хўш, бу борада “Металлург” устози Андрей Шипиловнинг муносабати қандай бўлди? Ундан мазкур масала бўйича ўз фикрини билишга қизиқдик. Натижада Sports.uz учун қуйидаги фикрларни билдирди.  

- Ҳа, бундан хабарим бор. Ўйинга “Навбаҳор” клуби бош мураббийи ва мутасаддилари келганини эшитдим. Бу уларнинг иши. Ҳаммамиз ҳам рақиб жамоани шундай тарзда ўрганиб чиқамиз.

Исталган жамоанинг мураббийи бўлажак рақибини ўрганиб, ўзига керакли маълумотларни олишга ҳаракат қилади. Табиийки, биз ҳам “Андижон” билан ўйиндан кейиноқ “Навбаҳор”га қарши тайёргарликни бошлаганмиз. Таркибимизда кичик жароҳати бор ўйинчиларимизни даволаймиз. Умуман, биз ҳам навбатдаги беллашувга муносиб тайёргарлик кўришни бошлаганмиз, - деди Шипилов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Muhammad Rahmatillaev
22/06/2020 21:42
Навбахорга омад тилайман ўйин хаққоний бўлсин ким кучли бўлса ғалаба қозғонсин биз эса чиройлик ўйин кўрайлик.