"Канело" ҳамда Сергей Ковалёв ўртасидаги жангда нега мексикалик боксчининг ғалабасини тахмин қилишмоқда?

  • 18 октябрь, 2019, 14:03
  • 0
  • Бокс

Маълумки, 2 ноябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри “MGM Grand” да WBO чемпионлик камари учун россиялик Сергей Ковалёв ҳамда Сауль “Канело” Альварес ўртасида жанг бўлиб ўтади. Мазкур жанг “Канело” яримоғир вазн тоифасида (79 кг) дастлабки жанги ҳисобланади. Чунки, Альварес 72 кг га қадар бўлган вазнда яъни ўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказар эди. Шундай бўлсада, мазкур жангда аксарият мутахассислар Альвареснинг ғалабасини тахмин қилмоқда. Нега деган савол туғилади? Бунга биргина видеолавҳа орқали жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Томоша қилинг ва мексикалик боксчининг ўзига ҳос жанг услуби россиялик боксчига қанчалик қийинчилик туғдиришига гувоҳ бўлишингиз мумкин!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!