"Канело" жангдан сўнг, ўз таассуротлари билан ўртоқлашиш баробарида кейинги рақиби ким бўлишига шаъма қилди

  • 3 ноябрь, 2019, 12:17
  • 0
  • Бокс

"Барчангизга раҳмат. Мен залдаги барча томошабинларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Бу фаолиятимдаги навбатдаги қадам, бу ўзига ҳос тарихим. Мухлисларимдан фақат сабр-тоқатли бўлишларини сўраган бўлардим. Чунки “Канело” ўз тарихни яратмоқда. Мен бунга ваъда бераман.

Жангга мослашиш учун менга беш-олти раунд кераклигини билардик. Сергейга ҳурматим жуда юқори, у ажойиб боксчи. Лекин биз жанг режасини бажара олдик. Жанг кечикиш билан бошланган бўлсада, бу бизга таъсир қилмади. Муваффақиятга эриша олдик.

72,5 ёки 74,8 кг вазнга қайтишни режалаштирмоқдаман. Тўғри, ҳозир дам олишим керак. Келинг, бундан кейин қандай имкониятлар пайдо бўлишини кўриб чиқайлик. Биз энг яхши вариантни танлаймиз. Катта жангларни хоҳлайман. Мексикага кўпроқ ғалабалар тақдим этмоқчиман.

Головкин? Аввал ҳам айтган эдим. Бу менга қийин бўлмайди. Мен уни 24 раундда мағлуб этдим. Aгар, молиявий томондан яхши таклиф бўлса, нега бу жанг бўлмаслиги керак? ”- деди Сауль Aльварес.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!