Ҳозиргина АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида якунланган бокс оқшомининг марказий жангида россиялик ярим оғир вазн тоифасида WBO чемпиони Сергей Ковалёв мексикалик Сауль "Канело" Альваресга қарши жанг олиб борди. 12 раундга белгиланган жанг WBO камари учун бўлди. Яна шуни қўшимча қилиш лозимки, "Канело"нинг ярим оғир вазн тоифасидаги дебют жанги эди. Хуллас 10 раунд ажойиб ҳаракат қилган Сергей Ковалёв афсуски, 11 раундда оғир нокаутга учради. 
Мексикалик Сауль Альварес энди ярим оғир вазн тоифасида ҳам WBO чемпионлик камари соҳибига айланди.