Мексикалик Сауль Aльварес ва россиялик Сергей Ковалёвнинг ўзаро жангларидан ишлаб оладиган гонорарлари маълум бўлди.

Мазкур тўқнашувда мексикалик Сауль"Канело" Альварес 35 млн доллар ишлаб топса, Ковалёв 3 млн долларни қўлга киритади.

Бу борада Sporting News хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз: Улар ўртасидаги жанг 2 ноябрь куни бўлиб ўтади.