"Канело" вазн олиш учун қандай ишларга қўл урди?

  • 2 ноябрь, 2019, 16:58
  • 0
  • Бокс

WBA нинг ўрта вазн тоифасидаги чемпиони Сауль Aльварес ярим оғир вазн тоифасида WBO йўналиши чемпиони Сергей Ковалёвга қарши жанг арафасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Жангга қадар кўп миқдорда углеводлар ва оқсилларга бой таомлар истеъмол қилдим. Вазн олиш учун шундай қилдим.

Бу менинг фаолиятимдаги энг муҳим жанглардан бири бўлади. Тўрт вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлиш жуда муҳимдир. Бу тарихий воқеа ”,- деди Aльварес.

Эслатиб ўтамиз: Мазкур жанг Россиянинг биринчи каналида соат 06: 00дан бошлаб жонли равишда эфирга узатилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!