Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг ғалабасига муносабат билдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади.

“U-17 терма жамоамиз билан фахрланамиз! Йигитлар ўзбекларга хос жанговор руҳни намоён этиб, муносиб равишда ярим финалга йўл олишди. Мураббийлар штаби, футболчилар ва бу ютуққа ҳисса қўшган барчани табриклайман. Шу руҳда давом этинг, йигитлар!” — деди мутахассис.

Маълумот учун, вакилларимиз Осиё кубогининг ярим финалида Японияга қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!