Каннаваро Ўзбекистонни Жаҳон чемпионатига тайёрлиги ҳақида маълум қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Канада ва Нидерландияга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувларига баҳо берди.

Италиялик мутахассиснинг таъкидлашича, Нидерландияга қарши баҳслар жамоа учун муҳим тажриба вазифасини ўтаган.

"Колумбияга қарши Жаҳон чемпионатидаги дебют учрашувимизни кутаётган бир пайтда, биз Нидерландияга қарши иккита ўртоқлик баҳси ўтказдик. Бу кучли рақибга қарши қизиқарли ўйинлар бўлди. Мазкур баҳслар бизга халқаро тажриба тўплашда катта ёрдам берди", — деди Каннаваро.

Шунингдек, мураббий жамоа бугун Нью-Йоркдан Атланта шаҳрига йўл олганини маълум қилди.

"Бугун биз Жаҳон чемпионати давомидаги қароргоҳимиз бўладиган Атланта шаҳрига жўнаб кетдик. Мен биламан — биз тайёрмиз. Фақат олдинга қараб ҳаракат ҳаракат қилмоқдамиз", — деб ёзди Каннаваро ўзининг Instagram саҳифасида.

Маълумот учун, "оқ бўрилар" Жаҳон чемпионатини Колумбияга қарши учрашув билан бошлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!