Каннаваро Хитой клубини тарк этди, унинг ўрнига Соуза келди

Италиялик жаҳон чемпиони Фабио Каннаваро Хитойнинг «Тяньцзинь Цюаньцзянь» клуби бош мураббийлигидан кетди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Қайд этиш лозимки, италиялик мутахассис бошқарувидаги жамоа жорий мавсум Хитой Cуперлигасида 3-ўринни қўлга киритди.

Энди Каннаваронинг ўрнини 47 ёшли португалиялик мураббий Паулу Соуза эгалайди. Эслатиб ўтамиз, Соузанинг сўнгги иш жойи Италиянинг “Фиорентина” клуби бўлган эди.

Бир қатор Хитой ОАВлари тарқатган хабарга кўра 44 ёшли Каннаваро катта эҳтимол билан “Гуанчжоу Эвергранд”ни бошқаради. Айни дамда ушбу клубни бразилиялик машҳур мутахассис Луис Фелипе Сколари бошқариб келмоқда.