Канте "Ливерпул"га қарши УЕФА Суперкубогида иштирок этолмаслиги мумкин
Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Нголо Канте “Ливерпул”га қарши бўлиб ўтадиган УЕФА Суперкубоги баҳсида “аристократлар”га ёрдам беролмаслиги мумкин.
Goal нашри тарқатган хабарга кўра франциялик футболчи жароҳат олган ва муҳим беллашувни ўтказиб юбориши мумкин.
“У охирги ўйинда яна кичик жароҳат олди. Шу боис унинг майдонга тушиш ёки тушмаслигини ўйиндан олдин баҳолаймиз”, - дейди жамоа бош мураббийи Фрэнк Лэмпард.
Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” – “Челси” ўртасидаги ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.
Фикрлар