Кападзе, Бердиев, Лазаревич кузатган ўйинда "Андижон" қандай натижа қандай этди?

  • 13 февраль, 16:57
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Бугун куннинг дастлабки қисмида “Андижон” олдиндан режа қилинганидек, Чехиянинг “Злин” клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Учрашувни кузатиш учун бевосита SB спорт комплексига Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе, “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев, “Қизилқум” бош мураббийи Никола Лазаревич яна бошқалар келдилар.

Ўйин иккала жамоанинг галма-галдан ҳужумлари билан бошланди. Чехия клуби элитага қайтиш учун асосий номзод бўлиб тургани бежиз эмасди. Яхши савиядаги рақибга қарши ўйинда "Андижон" мураббийлари яна бир бор жамоа ўйинидаги ютуқ ва камчиликларни кўздан кечириб олдилар.

Учрашув давомида иккита гол урилди ва иккаласи ҳам рақиб томонидан амалга оширилди. Танаффусга жамоалар 0:0 ҳисобида чиқиб кетдилар. Иккинчи бўлимда эса “Злин” футболчилари ўзлари учун яратилган имкониятлардан фойдаланиб, икки марта тўп киритишди.

Бундан ташқари, дарвозабон Валижон Раҳимов маҳоратини намойиш қилиб, уч марта жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. Бир сўз билан айтганда, муносиб рақибга қарши ўйинда омад “Злин” жамоасига кучлиб боқди.

Энди “Андижон” бир неча соатдан сўнг куннинг иккинчи қисмидаги беллашувда Қозоғистоннинг “Шахтёр” жамоасига қарши майдонга тушади.

“Андижон” – “Злин” – 0:2 (0:0).

13 феврал. Анталия. SB спорт комплекси.

Бош ҳакам: Георгий Чеховский.

Ёрдамчи ҳакамлар: Амангелди Жусупов, Алишер Минбаев.

Захира ҳаками: Санжар Искаков.

“Андижон”: Валижон Раҳимов, Миомир Журичкович, Лука Ускокович, Искандар Шойқулов, Олег Зотеев, Усмонали Исмоналиев, Муҳаммадкарим Тоиров, Фарҳод Соҳибжонов, Мирзад Механович, Бектемир Абдуманнонов, Ислам Машуков.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Моҳир Комилов, Рустам Турдимуродов.

“Злин”: Достал, Копечни, Чернин, Коларж, Шернявич, Вукадинович, Номбил, Дидиба, Ткач,  Махалик, Познар.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Ракован, Хамалчик, Бартошак, Полашек, Бухвалдек, Натчкебия, Петрута, Познар.

Голлар: Вукадинович, 52 – 0:1. Познар, 64 – 0:2.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!