Кападзе Испанияга қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирган, лекин...

Ўзбекистон эркаклар футбол терма жамоаси ўз тарихида илк бор Олмпиадада иштирок этмоқда. Бу тарихий турнирни ёритиш учун албатта барча ўзбек ОАВлари ҳаракатни бошлади, лекин ЎФА ҳали ҳам "ухлаётгандек". Тимур Кападзе шогирдларини Париждаги машғулотларидан айтарлик видео ёки фото тақдим этмаган медиа матбуот анжуманларини ҳам ёритишни мақсад қилмаганга ўйшайди. 

Испанияга қарши рақибларимизнинг ўйин олдидан билдирган фикрлари оммага эълон қилинди. Айнан Испания футбол федерация томонидан тақдим этилди. Аммо Кападзе иштирокидаги анжуман ҳеч қаерда чиқмади. Беллашув бошланишига эса 8 соатдан кам қолмоқда. Бу кетиш бўладиган бўлса, учрашувдан кейинги матбуот анжуманидан умид қилмаса ҳам бўлаверади. Нафақат, баҳсдан кейинги фикрлар, балки бутун турнир давомида Кападзе ва унинг шогирдлари гапиришмаса керак.

Энг ёмони, ушбу турнирни ёритиш учун журналист олиб кетилмагани айтилмоқда. Бу ҳолат Осиё кубогида ҳам рўй берган эди. Жаҳон чемпионатида ҳам мана шу ишни давом эттириб, бутун дунёга бу борада дарс бериб қўямиз ҳали. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
24/07/2024 11:25
Кераксиз инсонлар котиб урнига кетган.Текин томоша кимга екмайди.УФА ва Олимпия кумитасида утирган,ватанпарварлик хисси йук,хоин ва узин уйлайдиган рахбарларни калласига отни култиги.
24/07/2024 14:37
... ... ... Қўлтиғи!
&
Dili
24/07/2024 16:23
Айтганиз келсин хали уялтириб куяасизлар Узбекистан халки сизлар билан Омад ер булсин УЗБЕГИМ
&
+998934037982
24/07/2024 15:33
Hammasiga kulib quydim.haaa
Hammasiga
Pardayev Shavkat
24/07/2024 15:03
Хўп, ЎФА ҳали ҳам "ухлаяпти" экан (ЎФА давлат ташкилоти, улар Олимпиада учун "чиқим" қилмайди), хусусий спорт нашрлари, ўз брендларининг салмоғини ошириш учун ўз вакилларини жўнатса бўладику. Нима учун жўнатмадиларинг?! Силар ҳам чўнтакларингни ўйлайсилар. Фақат, "соққа" қилишни ўйлайсилар. Агар шу нашрдан келаётган фойда бўлмаса, "Олимпиада" ҳам, унда иштирок этаётган жамоамиз ҳам силарни қизиқтирмаган бўлар эди. Силарда МИЛЛИЙ ҒУРУР йўқ. Нуқул бошқа нашрлардан кўчириб ёзасилар. Саводли, ватанпарвар одамлардагина бу ғурур бўлади.
Абдухаликов Мухаммад
24/07/2024 11:40
Шошилмайлик спорт журналисти олиб кетилгандир яхши фикрда булайлик хурматли ишкибозлар
Искандар Нарзикулов
24/07/2024 11:32
Испанларни бундай вахимасидан кегин УФА тушкунликга тушганга ухшайди эх
&
Адхамжон Низомов
24/07/2024 11:26
Хаммасини лавозимдан олиб,камаш керак.