Кападзе: "Келажакда Индонезияга яна келишим ёки мураббий бўлишим мумкинми?"
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезияга ташрифи чоғида маҳаллий “Гаруда ТВ”га берган интервьюсида бу мамлакатга келиши ва у ердаги турли хил хабарларга изоҳ берди. Аввалроқ у Индонезия терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақида маълум қилган эди.
“Индонезияга келишимга асосий сабаб — дам олиш. Мени ушбу юрт вакиллари таклиф қилишди. Бу ерда муҳит билан танишиш ва одамлар билан суҳбатлашиш имкони бор. Шунингдек, масжид ва мактабларга бориш — одамларнинг маданияти билан яқиндан танишиш учун ажойиб имконият. Айниқса, жума намозини ўқиш мен учун ажойиб хотира бўлди.
Келажакда Индонезияга яна боришим ёки мураббий сифатида фаолият юритишим мумкинми? Бу ўз йўлига. Энг муҳими — бу ерга келиб, одамлар билан танишиш ва уларнинг маданиятини билиш. Мен бу жараёндан максимал даражада позитив тажриба олишдан жуда хурсандман. Индонезияда 3–4 кун бўламан, аммо шу вақтдан унумли фойдаланмоқчиман. ”, — деди Кападзе.



Фикрлар