Капелло Роналдуни нега танқид қилди?

Хабарингиз бор кеча “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Милан”га (1:0) қарши ўйинда 55-дақиқада захирага олинди ва бунга норозилик сифатида тўғри кийиниш хонасига кириб кетди.

Таниқли италиялик мутахассис Фабио Капелло 34 ёшли португалиялик футболчининг ушбу хатти-ҳаракатларини салбий баҳолади.

“Роналдунинг қилган ишини хунук бўлди. Чемпион хатто майдондан чиқиб кетаётганида ҳам ўзини чемпиондек тутиши керак. У ҳеч бўлмаганда жамоадошларини озроқ ҳурмат қилиши керак”, - дейди Капелло.

Эслатиб ўтамиз, Сарри Роналдуни кетма-кет 2 та ўйинда алмаштирди.

Маълумот учун, Роналду жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 14 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 2 та ассистга муаллифлик қилишга эришди.