Каратэ бўйича Ўзбекистон кубогида аслида нималар бўлган эди?

2019 йил 16 октябрь куни соат тахминан 17:00 ларда Тошкент шаҳридаги «Универсал» спорт саройида бўлиб ўтаётган каратэ бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги мусобақасида низоли ҳолат келиб чиққан. Унда мусобақа ҳаками Бўриев Азизбек Эшбоевич, Тошкент вилояти «Чемпион» каратэ спорт клуби тренери Юсупов Дилшод Маърупович ҳамда Сурхондарё вилояти каратэ миллий федерацияси тренери Исматуллаев Абдулазиз Иноятуллаевичлар ўртасида мусобақа якуний натижаси юзасидан ўзаро тортишув келиб чиққан. Мазкур келишмовчилик оқибатида бирон бир шахс тан жароҳати олмаган. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси раёсати юқоридаги спорт мутахассисларига нисбатан хизмат текшируви тайинлади. Бу ҳақда Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Текширув якуни юзасидан Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси ҳаками Бўриев А.Э.ни икки йилга ҳакамлик иш фаолиятидан четлаштириш, Сурхондарё вилоят каратэ миллий федерацияси тренери Исматуллаев А.И.ни уч йилга ва Тошкент вилояти «Чемпион» каратэ спорт клуби тренери Юсупов Д.М.ни икки йилга тренерлик фаолиятидан четлаштириш ҳақида қарор қабул қилинди. Мусобақа бош ҳаками Қорабоев Қосимжон Ҳошимовичга эса ҳайфсан эълон қилинди.

Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мазкур ҳолат иштирокчиси, каратэ бўйича Ўзбекистон ўсмирлар миллий терма жамоаси катта тренери ҳамда олий тоифали тренер (2018 йил 19 ноябрдаги 985-сонли буйруқ, гувоҳнома рақами №0158) Бўриев А.Э. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарори билан тасдиқланган Спорт терма жамоалари тўғрисидаги низомга кўра маънавий-ахлоқий ва бошқа нормаларни бузилганлиги сабабли миллий терма жамоа таркибидан чиқарилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мазкур ҳолатни ўз назоратига олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Gulmurod Tuxtashev
19/10/2019 04:23
Бу спорт турида хам нохақликлар кўп бўлади юртимизда. Айниқса ўсмир ва ёшлар ўртасидаги мусобоқаларда. Очиқчасига нохақ қарорлар чиқаради хакамлар и биратўла не умидлар билан шуғулланган хаққоний ғалаба қилган ёш спортчини "синдрворишади". Бу ерда хам шунақа холат бўлган бўлишлиги аниқ. Сурхондарёликларга қарши шунақа бўлган бўлса бу сафар хам чидаб туролмаган улар хойнахой.
&
Surxon turon
18/10/2019 22:24
Баттар бӯлинглар
&
Дилмурод
19/10/2019 01:18
Сурхондарёликларнинг кони кайнок булади нохаклик булгандирда, утган йил Сурхон-Андижон уйинида хам шунака холат булганди.