Каратэчиларимиз Шанхайдаги рейтинг мусобақасида иштирок этишади
Ads

7-9 декабрь кунлари Хитойнинг Шанхай шаҳрида каратэ бўйича катталар ўртасида "А Серия" туркумидаги рейтинг турнири бўлиб ўтади. Мусобақада жаҳоннинг турли мамлакатларидан 1000 нафарга яқин спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Беллашувларда ўзбекистонлик каратэчилар ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Терма жамоамиз мусобақада қуйидаги таркибда қатнашади:

Эркаклар:

-60 кг: Садриддин Сайматов
-67 кг: Иқболжон Узоқов

Аёллар:

-50 кг: Бахринисо Бабаева
-61 кг: Барно Мирзаева

Мураббийлар:

Ўктам Бекпўлатов
Дилноза Бакирова.