Карен Хачанов
Ads

Россиялик теннисчи Карен Хачанов Монте-Карло шаҳрида ўтказилаётган "Мастерс" мусобақасидаги иштирокини якунлади.

Карен турнирнинг иккинчи даврасида италиялик Лоренцо Сонегога қарши кортга чиқиб, 6:7, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа учинчи даврага йўл олган Сонегонинг "Rolex Monte-Carlo Masters"даги кейинги рақиби венгриялик Мартон Фучович, ёки британиялик Кэмерон Норри бўлади.