Карикатура. Остон Ўрунов

Ҳамюртимиз Остон Ўрунов шу йили ёзда "Уфа"дан "Спартак" клубига кўчиб ўтганди. Ярим ҳимоячимизнинг ишлари ҳозирча кўнгилдагидек эмас. У ҳар доим ҳам майдонга тушмаяпти.

Унинг Россияга бориши, мамлакатнинг энг кучли жамоаларидан бирига ўтишида кўмаклашган Шамиль Газизов "Спартак"дан кетиши мумкин. Клуб бош директори кўплаб танқидларга учраган. У амалга оширган трансферлар ўзини оқламаётгандек. Жумладан, Остон Ўрунов ҳам. Ҳар ҳолда россиялик журналистлар шу ҳақда бонг урмоқда. Шунинг учун Газизов ва унинг энг ишонган футболчиларидан бири Остон Ўрунов жамоани тарк этиши кутилмоқда. Буни "Спорт Экспресс" нашри карикатура ҳам чиқарди. Унда айнан Гизизов ва Ўруновнинг "Спартак"дан кетаётгани акс этган.

photo_2020-12-03_09-25-32

Умид қиламизки, ҳамюртимиз бу танқидларга ҳали муносиб жавоб бера олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)