Карилло АГМКга қарши ўйин олдидан нималар деди?

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида АГМК "Ал-Ҳилол"га қарши баҳс олиб боради. Ушбу беллашув олдидан саудияликлар футболчиси Андре Карилло матбуот анжуманида иштирок этди: 

"Футболчи сифатида бизга қандай босим бўлаётганини ҳис қилиб турибмиз. Шу сабабли, АГМКга қарши баҳсга яхши муносабат билдиришимиз лозим. Бизда маъсулият бор. Катта жамоа сифатида мақсадга эришиш учун олдинга ҳаракат қилишимиз керак. 

Футболчилар билан сўнгги учрашувдан кейн гаплашиб олдик. Охирги баҳсдаги ўйинимиздан қониқмадик. Эртанги беллашувда фақат ғалаба учун ўйнаймиз", - деди Карилло.

АГМК ва "Ал-Ҳилол" жамоалари ўртасидаги ўйин бугун тунда 00:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Nafas Ochilov
27/04/2021 13:18
АГМК га омад Карилло кариллайверсин жимгина уз уйинларингни курсатинглар
&
Турсун Ғани
27/04/2021 22:40
Илоҳим бугунги ўйиндан сўнг ҳам қониқма Карелло. Бу ўйининг ҳам оҳирги баҳсларингга ўҳшасин. АГМК га ОМАД ТИЛАЙМИЗ. БИЗ СЕН БИЛАН ОЛҒА БОСИНГЛАР.
&
ya karol
27/04/2021 15:32
AGMK BOR UMIDIMIZ SENDAN ALBATTA BU O'YINTA YUTASAN KARILLO BEKORCHILIKDAN GAPIRA VERADIDA OMAD
Самад
27/04/2021 14:41
Карилло кариллама.
АГМК омад йигитлар.