Карим Бензема: Якун яқин...

"Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема Ла Лигадаги кураш борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

- Чемпионат доирасида кураш қизғин паллага кирган. Чунки якун яқин. Ла Лига тугашига саноқли турлар қолди. Рақобат жуда кучли. Чемпион бўлишни истаймиз ва бу борада охиригача курашамиз, - деди Бензема.

"Қироллик клуби" бугун тунда "Реал Сосьедад" меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!