Асосий мазмунга ўтиш

Карло Анчелотти: "Бу саволни нега менга берябсиз?"

Изоҳлар: 0

"Реал Мадрид" бош мураббийи ўз фикрларини билдириб ўтди

"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига доирасида "Бетис"га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Бизда яхшироқ бўлишга интилиш, ғайрат, мотивация бор. Биз яхши ўйин ўтказдик ва тўлиқроқ кўриндик. Танаффусга яхши туйғулар билан жўнаб кетамиз.

- Мбаппе босимдан қутула оладими?

- Бу саволни унга беришингиз керак. Биз ҳеч қачон голлар учун унга босим ўтказмаганмиз. Вини унга пеналтини берди. Унинг учун гол уриш муҳим. Аммо биз жамоавий меҳнатни кўпроқ қадрлаймиз ва бу ўйин шу фикрларимизни тасдиқлайди.

Винисиус Мбаппега пеналтини тепиш орқали жуда фидокорона ҳаракат қилди. Уларнинг ўзаро муносабатлари яхши", -деди "Реал Мадрид" бош мураббийи.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ