Карло Анчелотти бугун ёки эртага АПЛ клуби бош мураббийи сифатида эълон қилинади

Бир неча кун олдин "Наполи" мураббийлигидан озод этилган Карло Анчелотти узоқ вақт ишсиз қолмайдиган кўринади.

Telegraph нашрининг маълум қилишича, Анчелотти "Эвертон" клуби бош мураббийига айланади. У "кўклар" билан 2024 йилгача шартнома имзолайди. Бугун ёки эртага ушбу трансфер эълон қилинади.