Карло Анчелотти

"Наполи" устози Карло Анчелотти "Ливерпул"га (1:1) қарши Чемпионлари лигаси 5-тур ўйинидан сўнг ўйин ва гуруҳдаги вазият ҳақида гапириб ўтди.

"Дурранг биз учун яхши натижа. Чунки "Энфилд"да ўйнаш осон иш эмас.

"Ливерпул"га қарши ўйинда натижа қайд этишни хоҳласангиз, унда чуқур ҳимояланишингиз керак бўлади.

Гуруҳдаги вазият биз учун идеал ҳолатда деб айта оламан. Бугунги оқшомдаги ўйинимиз ва қўлга киритган натижамиздан қониқдим," - дейди Анчелотти.