Карло Анчелотти "Манчестер Сити" мағлуб этилган драматик учрашувдан сўнг нималар деди?
ЕЧЛ ярим финали доирасидаги "Реал" - "Манчестер Сити" (3:1) учрашувидан сўнг мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Бунга ўрганиб қолганмиз, дея олмайман, аммо бу воқеа ПСЖ ва "Челси"га қарши ўйинларда ҳам содир бўлганди. "Қандай қилиб" деган саволни берсангиз, бу клубнинг тарихи, ҳеч қачон таслим бўлмасликка бўлган ҳаракат, деб жавоб бераман.
Беллашув якунига яқин барчаси ҳал бўлгандек кўринаётган эди, аммо биз ўзимизда куч топа олдик. "Реал" кучли рақибга қарши яхши ўйин кўрсатди. Ҳисобни тенглаштиргач, қўшимча бўлимларда руҳий устунликка эга бўлишимизни билардик.
Париждаги финалда яна бир кучли рақибга қарши майдонга тушамиз. Бунга ўрганиб ҳам қолдик. Бизни "Ливерпуль"га қарши фантастик ўйин кутиб турибди",-деди италиялик мутахассис.
Фикрлар