Карло Анчелоттига "Интер" футболчиси керак

"Интер"нинг марказий ярим ҳимоячиси Матиас Весино фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Футболчи учун Карло Анчелотти бошқарувидаги "Эвертон" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар хавбек билан 2024-йилгача шартнома имзолаш ниятида.

La Gazzetta dello Sport нашрига кўра, инглизлар хавбек учун 15 миллион евро таклиф қилишди, бироқ миланликлар футболчининг трансфери учун 20 миллион евро талаб қилишмоқда.

Жорий мавсумда Весино "Интер" сафида барча турнирларда 17 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол ва 2 та голлик узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!