Карлос Пратес ярим ўрта вазндаги барча жангчиларга "вызов" ташлади
UFC нинг ярим ўрта вазн тоифаси рейтингида 1 ўринни эгаллаб турган Карлос Пратес (24-7) келажакдаги режалари билан ўртоқлашди.
"Орангиздаги кўпчилик, жумладан Шон Брэди, Урош Медич ва бошқа спортчилар мени тилга олишяпти. Тинчланинг, биродарлар. Кейинги жангимда мен бу камарни қўлга киритаман. Шундан сўнг эса ҳар бирингиз билан алоҳида ҳисоб-китоб қиламан ва сизларни тўғри “Оғриқ салтанати”га жўнатаман. Тайёр туринг. Ҳеч қандай шахсий адоват йўқ — бу фақат бизнес", — деб ёзди бразилиялик ижтимоий тармоқда.
Эслатиб ўтамиз, Карлос Пратес UFC даги охирги 3 та жангида – Жеф Нилл, Леон Эдвардс ва Жек Маддаленани муддатдан аввал мағлуб этди.

Фикрлар