Карлос Тевес: Мадридда майдонга тушиш ғалати бўлади
Ads

"Бока Хуниорс" ҳужумчиси Карлос Тевес “Ривер Плейт”га қарши Либертадорес кубоги жавоб финалини "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилишини қаттиқ танқид қилди.

“Бу футболчилар учун эмас, мухлислар учун шармандалик. Улар тарихий финални ўз ватанимизда ўтказиш имкониятидан бизни маҳрум қилишди. Биз учун Мадридда майдонга тушиш ғалати бўлади. Лекин энг муҳими биз бу учрашувда нималар бўлишига кўпроқ эътиборимизни қаратишимиз лозим”, - дейди аргентиналик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, мухлисларнинг “Бока Хуниорс” автобусига ҳужум қилиши оқибатида қолдирилган "Ривер Плейт" - "Бока Хуниорс" ўйини 9 декабрь куни Мадридда бўлиб ўтади. Ушбу жамоаларнинг дастлабки учрашувида 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилган эди.

Минбар

Барча блоглар