Карлос Тевес қачон фаолиятини якунлашини айтди
Ads

Айни дамда мавсумни "Бока Хуниорс" сафида ўтказаётган Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Карлос Тевес қачон бутсаларини михга илишини айтди.

“Фаолиятимни 2019 йилда, яъни “Бока Хуниорс” билан шартномам якунланганида тугатаман. Мен бошқа жамоага ўтишни истамайман, шунчаки фаолиятимни ушбу жамоа либосида якунламоқчиман”, - дейди Тевес.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли футболчи фаолияти давомида "Коринтианс", "Вест Хэм", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Ювентус" каби жамоаларда тўп сурган.