Каролин Возняцки: Мария Шараповага ўхшашни истамайман

Даниялик теннисчи Каролин Возняцки 2016 йили россиялик Мария Шарапова қонида аниқланган допинг моддаси сабаб 15 ойга теннисдан четлатилгани ҳақида тўхталиб ўтди.

"Биз спортчилар қўлимиздан келган ишни қиламиз. Бироқ бу ишлар доимо тўғри бўлиб чиқавермайди. Шу сабабли ҳам эҳтиёт бўлишимиз керак. Ҳечким Мария тушган ҳолатга тушишни истамайди", -  дейди К.Возняцки.

Эслатиб ўтамиз, Каролина Хитойда ўтаётган "Премьера" туркумидаги мусобақада чорак финалга чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!