Каролин Возняцки: Мен мухлисларим билан Мельбурнда хайрлашаман
Даниялик теннисчи Каролин Возняцки келаси йили Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтадиган “Australian Open” турниридан сўнг профессионал теннисчилик фаолиятини якунлайди.
 
29 ёшли теннисчи Каролин Возняцки нега бундай қарорга келгани ҳақида аниқ маълумот бермади. Бироқ, унинг бундай қарорга келишига турмуш қургани дея фикр билдирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Каролин фаолияти давомида бир мартадан "Катта Дубулға" ва "WTA Finals" мусобақа ғолибаси бўлган, шунингдек, 30 та турли хил WTA ва 4 та ITF мусобақаларида зафар қучган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)