Каролина Плишкованинг омади келиб қолди
Ads

Чехиялик теннисчи Каролина Плишкова Пекинда аёллар ўртасида ўтаётган "China Open" турнирида иккинчи даврага йўл олди.

Каролин мазкур мусобақанинг биринчи даврасида австралиялик Саманта Стосурга қарши кортга чиқди ва якунда ҳар иккала сетда 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа Плишкова мусобақанинг иккинчи даврасида беларуслик Александра Соснович, ёки руминиялик Михаэла Бузарнеску билан рақобатлашади.