Карпин Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан машҳур футболчини уйига қайтариб юборди

Россия миллий терма жамоаси “Пахтакор”да бўладиган ўйин олдидан йўқотишга учради.

Матч ТВ журналистларининг хабар беришича, ЦСКА ҳужумчиси Фёдор Чалов Тошкентдан Москвага қайтиб келган. Бош мураббий Валерий Карпин Ўзбекистонга қарши ўйинда бу бу футболчи хизматидан фойдаланмайди.

24 ёшли ҳужумчи 17 ноябрь куни Тожикистонга қарши ўтказилган учрашувнинг биринчи бўлимида майдонга тушганди.

Фёдор Чалов ЦСКА тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсум бир неча ой мобайнида Швейцариянинг “Базель” жамоасида ҳам ижара асосида тўп тепганди.

Истеъдодли ўйинчи Россия миллий терма жамоасига 2019 йилдан бери жалб этиб келинмоқда. Чалов ҳозирча тўртта учрашувда иштирок этган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!