
Каррагер Аморим нега бўшатилмаётганини тахмин қилди
"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси, ҳозирда футбол эксперти бўлган Жейми Каррагернинг тахминича, Рубен Аморим МЮдан ташқи кўриниши туфайли истеъфога чиқарилмаяпти.
"Аморим матбуот анжуманларида ажойиб. Лекин у ютмагани учун: "Овозингни ўчир," дегинг келади. Валдирашни бас қил, оғзингни юм. Агар у ғалаба қозонганида, ҳаммамиз: "Мана бу шахсият!" деган бўлардик.
Ҳозир ҳамма Жозе Моуринонинг АПЛга қайтиш эҳтимолини муҳокама қилмоқда. Сабаби, у юлдуз, ўйлаганини фош қилиб қўяди. Лекин у ғолиб ҳамдир. Биз доимо Браян Клафни эслаймиз: у гапирганда, уни тинглашарди, чунки у ғолиб эди.
Қараб туриб ўйлайман: агар Аморим матбуот анжуманларида бу қадар жозибали бўлмаганида, бу қадар келишган эркак бўлмаганида, уни анча олдин ишдан бўшатишган бўларди. Натижалар эса даҳшатли!" - деди "Ливерпуль"нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер The Overlap шоусида футбол мухлислари билан суҳбатда.
Фикрлар