Каррагер: "Ҳеч ким "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед"дан каттароқ жамоа бўла олмайди"
"Ливерпуль"нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Англиянинг энг йирик клублари ҳақида фикр билдирди.
"Манчестер Сити" ҳеч қачон "Манчестер Юнайтед"дан каттароқ бўлмайди. Шунингдек, "Ливерпуль"нинг "Сити"га қарши ўйини ҳеч қачон "Юнайтед"га қарши баҳс даражасига етолмайди. Бу ҳеч қачон содир бўлмайди.
"Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ҳар доим Англиянинг икки энг катта жамоаси бўлиб қолади. Бу тарихан шундай шаклланган. Мен бу ҳолат ҳеч қачон ўзгаришига ишонмайман.
"Манчестер Сити" ғалабаларни давом эттирса, кўпроқ соврин ва чемпионликларга эришиши мумкин, аммо бу мамлакатда "Ливерпуль" ёки "Манчестер Юнайтед"нинг нуфузи ва мақомидан ошиб ўтишни тасаввур қилиш жуда қийин", — деди Каррагер.



Фикрлар