Каррагер: Коутиньо 160 млнга арзимайди
Ads

“Ливерпуль” собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер “Барселона”га ўтган ҳавбек Филиппе Коутиньонинг нархи ҳақида айтиб ўтди.

- Ўйлашимча, агар етакчи футболчингиз жамоани тарк этса буни яхши кўчиб ўтиш деб айта олмайман.

Коутиньо ёзги трансфер мавсумида клубни тарк этмаганидан сўнг, ҳар бир мухлис Филиппе мавсум якунида жамоани тарк этади ва 12 ойлик яхши футбол билан бахра оламиз деб фикр қилганди.

Мавсум ўртасида юқори даражадаги футболчини юқотиш бу жуда катта хато, аммо Коутиньо учун сарф қилинган маблағга у арзимайди.

Шуни таъкидлашим лозимки, уни ёзда 20-30 миллионга арзонроқга сотардим. Чунки мавсумнинг иккинчи ярмида “Ливерпуль”нинг олдида Чемпионлар лигаси ва Англия кубогида кураш тугагани йўқ, - дея Каррагернинг сўзларини келтиради goal.com нашри.