Каррагер: Ловрен “МЮ” билан ўйинда миясини ишлатиши керак эди
Ads

 

“Ливерпуль” клубининг собиқ ҳимоячиси, айни вақтда Англия телевидениесида эксперт бўлиб ишлаётган Жейми Каррагер собиқ жамоасининг “МЮ”га қарши (1:2) ўйинидан кейин ўз фикрларини билдирди.

Каррагер мерсисайдликлар ҳимоячиси Деян Ловренни танқид остига олди. Унинг фикрича, хорватиялик футболчи аниқроқ ҳаракат қилиш керак эди.

“Ловрен ундан кучлироқ футболчилар борлигини тан олиши керак. У ўзидан бақувватроқ бўлганлар билан куч синашиши керакмасди. Мен иккинчи қаватда кучли эмасдим, шунинг учун Сами Хююпяга баланд футболчилар билан ҳимояланишни сўрардим.

Ловрен миясини ишлатиши керак эди. Лукаку – катта ҳажмдаги машина, бундай пайтда ғурурни “ўчириш керак”. Лекин Лорвенни адаштиришди, унинг устидан кулишди”, – деди Жейми Каррагер.

Минбар

Барча блоглар