Каррагер: МЮ Погбани сотиши керак

"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер "Манчестер Юнайтед" ўз ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотиб юбориши кераклигини айтди.

"Поль Погба Стивен Жеррард, Яя Туре ёки Фрэнк Лэмпард каби ярим ҳимоя чизиғининг буюклари билан тенглаша олмайди. "Манчестер Юнайтед" француз футболчисини сотиб юбориши керак," - деди собиқ футболчи Жейми Каррагер.

27 ёшли футболчи сўнгги ойларда доимий равишда асосий таркиб учун кураш олиб борди. Погба жамоасининг охирги икки учрашувида захира ўриндиғида қолдирилди. "Олд Траффорд" эгалари бу ўйинларда "Истанбул Башакшеҳир" клубига мағлуб бўлди ва “Эвертон” устидан ғалабага эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)