
Карвахаль: “Орзуйим рўёбга чиқди, аммо фаолиятим якунланиш арафасида”
"Реал Мадрид" ҳимоячиси Дани Карвахаль Мадриддаги фаолияти ва орзуси ҳақида гапирди:
— Мен орзуйимга еришдим — профессионал футболчи бўлдим, энг муҳими эса “Реал Мадрид” учун ўйнадим, муваффақият қозондим ва мен учун жуда қадрли бўлган клуб тарихидан жой олдим.
Кўплаб ажойиб лаҳзаларни бошдан кечирдим, кўп ютуқларга эришдим ва бунга сарфлаган меҳнатим билан фахрланаман.
Йўл узоқ бўлди. Спортдаги фаолиятим эндиликда якунланиш арафасида. Шундай бўлишини истамайман, аммо реал бўлишим керак, — дея айтиб ўтди испаниялик ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, Дани мавсумнинг биринчи қисмида оғир жароҳати сабаб, кўплаб учрашувларни ўтказиб юборди. Унинг клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайтиши кўзда тутилган.
Фикрлар