Касильяс Англия терма жамоасининг ғалабаси ҳақида гапирди
«Реал» ва Испания терма жамоасининг собиқ дарвозабони Икер Касильяс Жаҳон чемпионати – 2026 чорак финалида Англия терма жамоасининг Норвегия устидан қозонган ғалабаси (2:1) юзасидан ўз фикрини билдирди. Ушбу натижа Англияга мусобақа ярим финалига йўл очди.
Касильяс ижтимоий тармоқдаги X платформасида қолдирган қисқа изоҳида Англиянинг омади юришганини таъкидлаб, шундай деб ёзди: «Англияга қутқарув ҳалқаси ташланди…».
Эндиликда Англия ярим финалда Аргентина терма жамоасига қарши майдонга тушади. Аргентина чорак финалда Швейцарияни 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Беллашув 15 июль куни Атланта шаҳридаги «Мерседес-Бенз Стэдиум» аренасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати – 2026 мусобақаси 11 июндан 19 июлга қадар Мексика, Канада ва АҚШ ҳудудларида ўтказилмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони сифатида Аргентина терма жамоаси майдонга тушмоқда.

Фикрлар