Касильясга АПЛдан ҳам
Ads

Лиссабоннинг “Порту” клуби дарвозабон Икер Касильяс фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Chronicle Live нашри тарқатган хабарга кўра 36 ёшли испаниялик посбоннинг хизматларига "Ньюкасл" клуби ҳам жиддий қизиқиш билдира бошлаган.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ ёзда “Порту” билан шартномаси якунланиб, эркин агентга айланадиган тажрибали футболчига шунингдек Ла Лига ҳамда А Серия жамоаларидан ҳам таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.