Касминин: АГМК оиласига қайтганимдан хурсандман

"АГМК оиласига қайтганимдан хурсандман. Олмалиқдан ёқимли хотиралар қолган. Ўзбекистон Кубогидаги муваффақият мен учун қадрли. Лекин бу билан тўхтаб қолиш ярамайди. Мен АГМК билан янада кўплаб муваффақиятларга эришишни истайман.

Жамоада ўзгариш кузатилган. Ҳар томонлама профессионализм сари қадам ташланаётганини сезиш мумкин. Мураббийлар штабига кучли, катта тажрибага ва обрўли шахс келган. Миржалол Қосимов қўл остидаги машғулотлар менга манзур келмоқда. Ўйлайманки, ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш мақсади билан ёндошиб, мавсум якунида яхши натижа қайд этамиз", - деди Касинин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!