Касорла, Ҳамдаллаҳ, Черан: ОФК расмий сайти гуруҳ босқичида порлаши кутилган футболчиларга эътибор қаратди

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг марказлашган тартибдаги формати бошланиши олдидан жамоаларнинг энг эътиборга молик футболчиларига эътибор қаратамиз.

Башар Рисан

23 ёшли футболчи “Персеполис” жамоасига 2017 йили “Эйр Форс” клубидан келиб қўшилганди. Жорий йилда у Эрон грандлари билан шартномани яна бир йилга узайтирди. 

Башар “Персеполис”га ўтганидан буён Чемпионлар Лигасида 22 та учрашув ўтказди. 2018 йилда жамоа билан финалгача етиб борди. “Кашима Антлерс” ўшанда уларни чемпионликдан маҳрум қилганди.

Эрон Про-лигасида якунига етган мавсум 25 та ўйинда майдонга тушди. ОЧЛда эса дастлабки икки учрашувда ҳам иштирок этиб, фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди. Башарнинг плеймейкерлик ва дриблерлик хусусиятлари айниқса яхши шаклланган. 

бАШАР рИСАН

Салим Ал-Давсари

Коронавирус пандемияси оқибатида Саудия Про-лигаси вақтинча тўхтатилди ва яқиндагина ўз якунига етказиб қўйилди. Чап қанот вингери рестартдан сўнг 4 та гол ва 7 та ассист билан жамоасининг 16-чемпионлигини қўлга киритишида катта ҳисса қўшди.

Айнан Ал-Давсарининг узатмаси Кариллонинг “Шаҳр Ходро” дарвозасини ишғол қилиши билан тугаган эди. Шу жиҳатдан, Разван Луческу унга том маънода суяниши мумкин. Ўтган мавсум “Урава Редс”га қарши кечган финал беллашувида ҳам айнан саудияликлар вингери ҳал қилувчи ролни ўйнаган. 

аЛ дАВСАРИ

Санти Касорла

Испания терма жамоаси собиқ аъзосининг дебют ўйини анча омадсиз кечди. Жамоа “Ал-Харитият”дан 1:5 ҳисобидаги мағлубият қабул қилиб олди. Аммо иккинчи учрашувда Касорла “Ал-Сайлия” дарвозасини супер зарба билан ишғол қилди.

Терма жамоадаги собиқ жамоадошини клубга жалб этишдан Хавининг ўзига хос мақсади бўлгани аниқ. “Арсенал”даги юлдузли фаолияти оғир жароҳат сабаб барбод бўлганидан сўнг кўпчилик унинг Осиёдаги фаолиятига ҳам шубҳа билан қараётганди. “Вильярреал”да биз кўришга ўрганганимиз Касорлани кўра олмадик.

Ал-Хайдос ва Бунеджанинг кўмаги билан у Қатарда иккинчи ёшлигини ўтказмоқчидек кўринмоқда.

Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ

Марокашлик ҳужумчи Саудия Про-лигасида 34 та гол киритиб, тўпурарга айланди. На Ал-Сома ва на Гомис унга ета олмади. У аста-секин Осиё Чемпионлар Лигасида ҳам рекордлар қайд этиб келмоқда. Ҳамдаллаҳ 4 та клуб сафида ОЧЛ доирасида гол урган тарихдаги биринчи футболчига айланди: 2015 йилда “Гуанжоу”, 2016 йилда “Ал-Жаиш, 2018 йилда “Ал-Райян ва ниҳоят ҳозирги клуби “Ал-Наср” сафида.

Пити Мартинеснинг жамоага қўшилиши унинг асосий таркибдаги ўйинининг янада мустаҳкамланишига сабаб бўлди, холос.

Игор Коронадо

“Шаржа”нинг тимсолига айланиб бораётган легионер БАА чемпионатини жароҳат туфайли анча муддат ўтказиб юборди.

28 ёшли футболчи Амирликлар Про-лигасида 37 та учрашувда майдонга тушиб, 24 та гол ва 21 та ассист амалга оширишга эришди. 

Собиқ “Палермо” футболчиси жароҳати сабаб ОЧЛда дастлабки икки турни ўтказиб юборди. “Ал-Духайл”га қарши учрашувда мавсумдаги биринчи учрашувини ўтказиши кутилмоқда.  У ва Веллинтон рақиб ҳимоячиларига анчагина қийинчилик туғдириши аниқ.

Меҳди Гаеди

18 ёшида “Истиқлол”га кўчиб ўтганидан сўнг Меҳди катта ўсишга эришди. Бугун у Осиёнинг энг иқтидорли футболчиларидан бири ҳисобланади. 20 ёшли футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида у нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйган эди. 

Эрон миллий чемпионатида у 8 та ассист билан энг яхши натижани қайд этди. Шунингдек, у жамоасига ғалаба келтирган 4 та гол муаллифига айланди ва бу борада ҳам форслар биринчилигида етакчи бўлди. 

Унинг истеъдодини “Ал-Райян”га қарши ўйинда (5:0) ҳам кўришга муваффақ бўлдик. 

Гаеди

Драган Черан

“Пахтакор”нинг сербиялик легионери жамоа ўйинини ростдан ҳам ўзгартира олди. 2018 йилда “Насаф”дан пойтахт клуби сафига ўтганидан буён “шерлар”нинг асосий футболчиларидан бири бўлиб келмоқда. Жорий мавсумда 13 та гол ва 4 та ассист билан Ўзбекистон Суперлигасининг тўпурари бўлиб турибди.

Игорь Сергеев ва Жалолиддин Машариповнинг кўмаги билан Черан “Пахтакор” ҳужумини супер даражага олиб чиқа олади.

Черан 1

“The-afc.com” сайтидан Абдулвосид Валихонов таржимаси

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!