Каспер Шмейхель Данияда "Йил футболчиси", деб топилди

"Лестер" дарвозабони Каспер Шмейхель Даниянинг 2020 йилдаги энг яхши футболчиси, деб топилди.

34 ёшли посбон сўровнома натижасига кўра, жами 36,5 фоиз овоз тўплаган. У бу борада Пьер-Эмиль Хейбьерг (35%) ва Симон Кьерни (28,5%) ортда қолдирди.

Таъкидлаш керакки, бу Каспернинг фаолиятидаги учинчиси бўлди. У бунгача 2016 ва 2019 йилларда ҳам Данияда йилнинг энг яхши футболчиси, деб топилган эди.

Шмейхель жорий мавсум 21 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!