Кассано: Перес - "Реал"нинг "Папаси"

"Реал"нинг собиқ футболчиси Антонио Кассано “Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Мен "Реал"да ўйнаганман. Бу клубни бошқалар билан таққослаш мумкин эмас. У шунчаки бошқа дунё. Флорентино Перес у ерда – Рим Папаси, қирол ва кардинал.

Лука Модрич "Олтин тўп"ни "Реал"да олди. Фабио Каннаваро ҳам. Ҳа, ҳимоячи 2006 йилда "Ювентус"да яхши ўйнаган, аммо бу соврин Буффон ёки Зиданга берилиши мумкин эди, агар жаҳон чемпионатидаги ўша ўйинда бош билан зарба бўлмаганида. У "Қироллик клуби"га кўчиб ўтди ва "Олтин тўп"ни олди”, - деди Кассано.

Перес илк бор 2000 йилда “Реал” президенти бўлган. 2006 йилда Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизлик сабаб истеъфога чиққан. Аммо 2009 йилда яна ушбу лавозимга сайланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!