Каталония клуби бир йиллик танаффусдан сўнг яна Ла Лигага қайтди!

"Эспаньол" клуби янги мавсумдан бошлаб яна Испаниянинг энг юқори дивизиони – Ла Лигада иштирок этади.

Каталонияликлар Сегунда якунланишига 4 та тур қолганида Ла Лигага чиқиш вазифасини уддалади. Айтиш лозимки, "Эспаньол" орадан бир йил ўтиб яна примерага қайтди.

Ла Лигага тўғридан-тўғри йўлланма берувчи иккинчи ўринга "Мальорка" асосий даъвогар бўлиб турибди. Ушбу жамоа ҳозирча энг яқин тақибчисидан 5 очкога олдинда бормоқда.

Ла Лига учун 3-йўлланма плей-офф орқали ўйналади. Бунга "Альмерия", "Леганес", "Спортинг", "Жирона" ва "Райо Вальекано" клублари кураш олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!